

"Реал" таркибида "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни орзу қилардим. Бундан ижобий ва ёқимли ҳиссиётлар қолди. Футболдан ва жамоадошларимнинг ўйинларидан завқ олишни, чиройли ўйинлар кўрсатишни истайман. Буюк стадионимизда ажойиб мухлислар бизни доимо қўллаб-қувватлаб келишган.
Дебютимдан жуда ҳам хурсандман, бу жамоага ғалаба олиб келганидан мамнунман. Жароҳатдан қайтгандан кейин олдинги ҳолатга қайтиш жуда қийин бўлади. Асосийси ғалаба ва биз буни уддаладик.
Икки дурангдан кейин ғалабага эришиш шарт эди. 3:2 қулай ҳисоб эмаслигини биламан. Ғалаба орқали ишончни ўзимизга қайтариб олардик. Олдинда ПСЖ ва "Севилья"га қарши муҳим ўйинлар бор. Биз бунга тайёрмиз", - деди бельгиялик.



