UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  16 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

Азамат Абдураимов: "Клуб учун жонини берадиган ўйинчиларни таклиф этишни режалаштираяпмиз" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Клуб учун жонини берадиган ўйинчиларни таклиф этишни режалаштираяпмиз"

"Андижон" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида майдон эгалари бош мураббийи иштирок этди.
- Албатта бугунги ўйиндаги ҳисобдан қониқмадим. Чунки биз тенгма-тенг ўйинда мағлубиятга учрадик, - деб гап бошлади Азамат Абдураимов. 

- Шогирдларим юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. "Насаф"дек кучли жамоа билан жамоам тенгма-тенг кураш олиб боргани мени жудаям қувонтирди. Жамоам бугунги баҳсда ёмон ўйнади деб айта олмайман. Мен шогирдларимга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Бугун бизга бироз омад етишмади. "Насаф" яхши шаклланган жамоалардан бири. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

- Жамоани оғир аҳволдан олиб чиқиб кетишимга ишонаман. Агар ишонмаганимда олдинроқ истеъфога чиқиш учун аризамни ёзган бўлардим. Бугун шогирдларим чиройли ўйин намойиш этишди. Тўғри биз жудаям оғир аҳволдамиз. Биринчи давра тугашига яна 4 тур бор. Шу ўйинлардан кейин керакли хулосаларни чиқарамиз. Давралар оралиғида жамоамизда катта ўзгаришларни амалга оширамиз. Клуб учун жонини берадиган ўйинчиларни таклиф этишни режалаштириб турибмиз. 1-даврадан кейин жамоамдаги хоҳиш билан ўйнамаётган ўйинчилар билан хайрлашамиз.

- "Андижон"нинг шу кунгача кўрсатаётган натижалари қониқарсиз албатта. Бунга биринчи навбатда бош мураббий айбдор бўлади. Шунинг учун барча айбни ўз бўйнимга оламан. Бизда яхши жамоа ташкил этилган. Бу жамоани парчаланиб кетишини хоҳламайман. Юқориларга кўтарилишини сиз-у биз кўришни истаймиз. Менга берилаётган имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиляпман. "Андижон" мухлисларига гап йўқ. Улар қўлларидан келганича жамоани қўллаб-қувватлашиб келишмоқда. Бунинг учун Нодирбек Тўйчиевга раҳмат. Биз муҳлисларни ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз.

Комилжон Икромов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика