UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Азамат Абдураимов: "Ғаниев, Манзукас, Мирабдуллаев ва украиналик легионерлар навбатдаги йиғинимизга келади" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ғаниев, Манзукас, Мирабдуллаев ва украиналик легионерлар навбатдаги йиғинимизга келади"

"Андижон"нинг навбатдаги йиғинига бир қатор янги футболчилар келиши кутилмоқда. Бу ҳақда бош мураббий клуб сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Андижон” жамоамизнинг Тошкентда 6-19 февраль кунлари оралиғида олиб борган навбатдаги йиғини ниҳоясига етганини хабар қилгандик.
Андижонликлар пойтахтда кейинги йиғинни бошлаш арафасида туришибди. Шу муносабат билан “Андижон” устози Азамат Абдураимов ўтган йиғин тўғрисида ва кейинги тайёргарлик режалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Тайёргарликни декбарь ойида бошлаганимизни ҳисобга олсак, бу бизнинг тўртинчи йиғинимиз бўлди, - дея сўзини бошлади Абдураимов.
 - Ушбу йиғиндан кўзланган мақсад таркибга янги ўйинчиларни жалб этиб уларни сновдан ўтказиш эди. Йиғин давомида литвалик икки нафар легионер ва яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Бундан ташқари ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этиб, янгилардан кимларни қолиши ёки кетишини аниқлаб олдик. Шунинг учун биз бу ўйинларда натижага эътибор қаратмасдан футболчиларга имконият бердик. Литвалик легионерлар ўзларини кўрсата олишмади. Шу боис уларга жавоб бериб юбордик.

- Шунингдек, йиғинимизда қатнашган Собир Усмонхўжаев, Сергей Рекун, Элдор Исабоев, Артур Парванов каби футболчилар ҳам кўригимиздан ўта олишмади. Алишер Азизов жароҳат олиб қолгани боис унинг тақдири сўроқ остида турибди. Ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев фақат битта ўйинда тўп сургани учун уни кейинги йиғинда ҳам синаб кўрмоқчимиз.

- Бу йиғинда бизга маъқул келган ўйинчилардан Алексей Касьян, Шаҳзод Шаймонов ва Мирзакамол Камолов билан шартнома имзоладик.

- Тошкентда 23 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган навбатдаги йиғинимизда ҳам таркибга бир қатор ўйинчиларни таклиф этамиз. Жумладан Украинадан икки нафар легионер таркибимизга қўшилади. Улар ихтиёримизга 24 февраль куни келишади. Бу легионерлардан бири ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужумчидир.

- Бундан ташқари “Бунёдкор” вакиллари билан ёш ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаевни олиш борасида гаплашдик. Мирабдуллаевни ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши биламиз. У чап қанот ва марказий ҳимояда ўйнай олади. Шунингдек, яна бир нечта ўйинчилар билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз. Кейинги йиғинда таркибимизда дарвозабон Темур Ғаниев пайдо бўлади. “Локомотив” билан бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Қолаверса, унинг ўзи ҳам жамоамизга ўтишга қарши эмас. Ғаниев ўтган йили иккинчи даврада “Локомотив”нинг асосий посбони бўлди. У кўпроқ ўйнашни хоҳламоқда. Ўйлайманки, Ғаниев келса дарвозабонлар муаммосини ҳал қилишимиз мумкин.

- Шу билан бирга ярими ҳимоячи Яннис Манзукасни ҳам синовдан ўтказамиз. Умуман олганда, навбатдаги йиғинда биз таркибни тўла аниқлаб оламиз.

- Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев ва Баҳром Абдураҳимов каби етакчиларимиз кутилмаганда бетоб бўлиб йиғинни охиригача давом эттира олишмади. Шу сабабли Солиев ПФЛ Кубогида майдонга туша олмади. Фақат “Нефтчи” ўринбосаларига қарши учрашувдагини у иштирок этди. Ўйлайманки, бу етакчиларимиз кейинги йиғинимизда астойдил шуғулланишади.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, навбатдаги  йиғинимиз 23 февралдан 5 мартгача давом этади. Мазкур йиғин мобайнида учта назорат ўйинини ўтказишни режалаштирганмиз. 27 февраль куни “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Қолган иккита учрашувни қайси жамоаларга қарши ўтказишимиз тез орада маълум бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика