Аюбхон Нўъмонов: "Ҳали мағлубиятга учрамадик ва ютқазиш ниятимиз ҳам йўқ"
08 апр 2021 22:47
Янгиликлар
Аюбхон Нўъмонов: "Ҳали мағлубиятга учрамадик ва ютқазиш ниятимиз ҳам йўқ"
Қизиқарли кечган учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Ушбу баҳсдан сўнг мехмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилган ва ўйиннинг энг яхши футболчиси сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин яхши ўтди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биринчи бўлимда ҳисобида олдинга ҳам чиқиб олдик. Агарда ўзимиз яратган вазиятларни голга айлантирганимизда ҳисоб бошқача кўриниш оларди. Навбатдаги учрашувларда йўқотилган очколар ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб Жиззахдан келган кўп сонли мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
Худога шукур ҳали мағлубиятга учрамадик. Бундан кейин ҳам ютқазиш ниятимиз йўқ.
Иккинчи бўлимда ҳимояга эътибор қаратганимиз билан қарши ҳужумларда қулай имкониятларга эга бўлдик. Рақиб ўз майдонида доим биринчи рақам остида ўйнашини билардик",- дейди Аюбхон Нўъмонов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар