UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  0 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  1 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   9 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  0 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  1 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  12 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  15 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:13Расман. Маркус Рэшфорд МЮдан кетди  12 07:50«Андижон» сардори Ильдар Маматказин легионерга айланди  6 07:30Туркия. Иккита тўп фарқи билан ютқазаётган "Фенербахче" камбек амалга оширди  3 07:00АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити"ни тор-мор этди  73 06:50А Серия. "Рома" – "Наполи" 1:1, Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлади  37

Аёллар ўртасида ОФК U-16 ва U-19 ОЧ саралаш ўйинларига 17 июнь куни қуръа ташланди Янгиликлар

Аёллар ўртасида ОФК U-16 ва U-19 ОЧ саралаш ўйинларига 17 июнь куни қуръа ташланди

17 июнь куни Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида 2015 йили ўтказиладиган аёллар ўртасидаги U-16 ва U-19 Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.
U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун саралаш баҳсларидаги рақибалари номини билиб олди. Марказий-Жанубий ва Ғарбий Осиё минтақасидан ўрин олган Ўзбекистон саралашнинг «B» гуруҳида Шри-Ланка, Баҳрайн, Фаластин, Қирғизистон ва Тожикистон U-16 ўсмир қизларига қарши ўйнайдиган бўлди. Саралаш баҳсларига 4-13 октябрь кунлари Шри-Ланка мамлакати мезбонлик қилади.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий Осиё минтақасига кирувчи 12та терма жамоа 6тадан икки гуруҳга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларида иштирок этишади. Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-16 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Япония, КХДР, Хитой, Таиланд), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Аёллар ўртасида U-19 ОЧ саралаш баҳсларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 3-9 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларидаги рақибалари номини билиб олди. Унга кўра, Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «A» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинларига 5-9 ноябрь кунлари Иордания мамлакати мезбонлик қилади.

Саралаш баҳслари форматига кўра, Марказий-Жанубий ва Ғарбий ҳамда Шарқий минтақага кирувчи жами 14 жамоа жами тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда 1-саралаш босқичида иштирок этадилар. Гуруҳ ғолиблари ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритадилар. 2013 йили ўтказилган U-19 Осиё Чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган терма жамоа (Жанубий Корея, КХДР, Хитой, Япония), 2015 йилги Осиё Чемпионати финал босқичига саралаш ўйинларисиз йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, ҳар иккала ёш тоифасидаги ОЧ-2015 финал босқичи ўйинлари мезбонлари ОФК томонидан кейинроқ тасдиқланади.

U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
4-13 октябрь, Шри-Ланка.
«B» гуруҳи.

Шри-Ланка
Ўзбекистон
Баҳрайн
Қирғизистон
Тожикистон


U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.
5-9 ноябрь, Иордания.
«А» гуруҳи.

Иордания
Ўзбекистон
Ҳиндистон
Ливан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика