UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  5 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  16 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  6 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  6 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  21 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

Аёллар футболи. Турнинг марказий учрашувида “Севинч” ғалаба қозонди Янгиликлар

Аёллар футболи. Турнинг марказий учрашувида “Севинч” ғалаба қозонди

Кеча жамоамиз XXI Ўзбекистон чемпионати 14-турида Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоасини қабул қилди.

Учрашув олдиндан муросасиз курашларга бой ўтиши кутилаётган эди, ўйин кутилганидек курашларга бой тарзда ўтди.

Ўйиннинг дастлабки 15 дақиқасида жоамизнинг рақиб ҳимоясини бўзиб ўтиши жуда қийин бўлди, меҳмонлар майдоннинг ҳар бир нуқтасида ўйинчиларимизга муносиб қаршилик кўрсатишди. 16-дақиқада Камола Рисқиеванинг узоқдан дарвозанинг чап бурчагини нишонга олиб берган зарбасини тажрибали дарвозабон Юлия Аҳмедова бартараф этди. Акс ҳолда орадаги ҳисобни очилишига жуда яқин ҳолат эди.

Учрашувдаги ҳисоб 26-дақиқасида жамоамиз томонидан очилди. Майдоннинг чап томонидан бошланган ҳужумда Маҳлиё Сарикова жуда чиройли ҳаракат қилди ва ҳимоячиларнинг қаршилигини енгиб ўтиб, тўпни жарима майдонига ошириб берди. Дарвозага яқин турган жамоамиз сардори ва тўпурари Зебо Жўраева бир ҳаракат билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди – 1:0.

Шундан сўнг жамоамиз кетма-кет ҳужумларни бошлаб юборишди. Аммо рақибимиз ҳимояда яна яхши ўйин кўрсатишда давом этди. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа голлар киритилмади.

Иккинчи бўлим дастлабки дақиқаларида меҳмонлар хавфли ҳужум уюштиришди, бу вазиятда Мардона Эламасова гол уришга жуда яқин эди, аммо дарвозабонимиз Матлуба Абдирасулова ўзи қўриқлаётган дарвозани муқаррар голдан асраб қолди.

Шундан сўнг жамоамиз тезкор ҳужум ташкил қилишди ва учрашувдаги иккинчи голни киритишди, ҳимояда ҳушёрликни йўқотишган меҳмонлар ўйинчимиз Феруза Турдибоевани қўриқлашни “ёддан чиқариб” қўйишди, натижада Феруза дарвозага кучли зарба бериб, ҳисобни 2:0 га етказди.

Учрашувнинг қолган дақиқалари тенг курашлар остида кечди, дарвозаларга ташкил этилган ҳужумлар голсиз тугалланаверди. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган ўйинчилар ўйин суратини анча оширишган бўлишсада, бу орадаги ҳисобни ўзгаришига ёрдам бермади.

Шундай қилиб, жамоамиз қийин кечган учрашувда навбатдаги ғалабани қўлга киритишди ва ўз ҳисобидаги очколар сонини 39тага етказиб олишди.

XXI Ўзбекистон чемпионати, 4-тур

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 07.09.2015. 17:00да

“Севинч” (Қарши) – “Бунёдкор W” (Тошкент) 2:0

 

Гол: Зебо Жўраева, 26-1:0, Феруза Турдибоева, 51-2:0.

 

Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз).

Захира ҳаками:  Хуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи:  Тоҳир Тошмуҳаммедов  (Тошкент).

 

“Севинч”: 16. Матлуба Абдирасулова, 2.Олия Ахмедова, 25. Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова (5.Маҳлиё Юсупова 70), 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева (23.Нилуфар Қудратова 68), 18. Камола Рисқиева, 19. Мария Моисеева, 9.Маҳлиё Сарикова , 10. Зебо Жўраева (с).

Захирадагилар: 1.Ольга Кахарова, 12. Лайло Тилавова, 15. Фаёза Самандарова, 22.Ангелина Полешкевич, 77.Кунноса Нетрояж.

“Бунёдкор W”: 1.Юлия Аҳмедова, 2.Светлана Валиева, 3.Кристина Чунакова (21.Тожинисо Рашидова 84), 5.Анзиля Ермакова, 9.Мадина Вохидова(8.Мардона Эламасова 46), 10.Саида Галимова, 11.Екатерина Сальникова (с), 15.Умида Зоирова, 17.Эъзоза Шарипова (7.Лианна Норбекова 46), 18.Мадина Юсупова, 20.Шохсанам Абдулбоқиева,

Захирадагилар: 25.Диёра Ғуломова, 4.Шахноза Маҳмудова,  13.Лидия Цема,  27.Мафтуна Жўраева.

Огоҳлантириш: Юлия Аҳмедова 36, Зебо Жўраева 37.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика