UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Реал" умидли ҳимоячи билан шартномани узайтирди  0 14:38"Арсенал" "Атлетик" билан ўйинда икки асосий ўйинчисидан фойдалана олмайди  1 14:04Лизаразю "Ал Насср"га трансфер бўлган Команни танқид қилди  0 13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  1 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  8 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  9 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  6 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  2 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  5 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 эртага Вьетнамга учиб кетади Янгиликлар

Аёллар футболи. Ўзбекистон U-16 эртага Вьетнамга учиб кетади

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашида иштирок этади.
Карима Юлдашева бошчилигидаги терма жамоа эртага Тошкент-Сеул-Ханой йўналиши бўйича Вьетнамга учиб кетади. Қизларимиз 25 августдан 3 сентябрга қадар Ханой шаҳрида Осиё чемпионати саралаш ўйинларида иштирок этишади. Терма жамоа бош мураббийи Карима Юлдашевага Илҳом Ханжариев ҳамда Гулнора Тўраева ёрдам беришади.

Ўзбекистон U-16 саралаш гуруҳида Вьетнам, Австралия, Гонгконг, Фаластин ва Ироқ ўсмирлар терма жамоалари ўрин олган. Қизларимиз саралаш ўйинларини 25 август куни мезбон Вьетнамга қарши баҳс билан бошлашади. Гуруҳда фақат биринчи ўринни олган жамоа 2017 йил Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 2013 ва 2015 йилги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика