UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Аёллар футболи. "Металлург W" - Ўзбекистон кубоги соҳиби! Янгиликлар

Аёллар футболи. "Металлург W" - Ўзбекистон кубоги соҳиби!

Бугун Олмалиқ шаҳрида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳозиргина Ўзбекистон Кубоги финали учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоамиз “Металлург W” жамоасига 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.Учрашувдаги ҳисоб дастлаб жамоамиз ярим ҳимоячиси Мария Моисеева тмонидан 14-дақиқада очилди. Ушбу голга рақибимиз томонидан 28-дақиқада жавоб қайтарилди. Голга Мавлуда Мунавварова муаллифлик қилди. Учрашув биринчи бўлимидан сўнг жамоалар ана шу  ҳисобда танаффусга чиқиб кетишди.

Учрашув иккинчи бўлимида жамоамиз жарима майдонида рақиб ўйинчисининг тепган тўпи Маҳлиё Юсупованинг қўлига тегди ва учрашув ҳаками 11 метрлик жарима тепишни кўрсатди. Дастлаб Л.Карачик тепган зарбани Лайло Тилавова ушлаб олди, аммо бош ҳакам яна қайтадан 11 метрлик жаримани тепишни ўрсатди, иккинчи марта жаримани энди Наршиза Абдирасулова тепди ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 1:2. Учрашув асосий вақти якунланиб бораётган бир пайтда Саида Хандамова ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисобида якунлангандан сўнг қўшимча таймлрга навбат келди. Биринчи 15-дақиқалик бўлимда “Металлург W” жамоаси 2 марта дарзамизга гол киритишга эришди. Охирги қўшимча таймда жамоамиз орадаги ҳисобни битта голга қисқартиришга эришди, аммо жамоамиз финалда бошқа гол кирита олмади.

Шундай қилиб, бу йил ҳам  Ўзбекистон Кубоги “Металлург W” жамоасига насиб этди.


XIV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ

“СЕВИНЧ” (ҚАРШИ) – “МЕТАЛЛУРГ W” (БЕКОБОД) 3:4 (1:1)
Олмалиқ ш., ОКМК стадиони. 15.11.2015 й. 14:00да
Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Шоҳруҳ Аъзамов (Фарғона)
Захира ҳаками: Ҳуснитдин Баҳодиров (Тошкент)
Назоратчи: Тимур Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Мария Моисева, 14, Саида Хандамова 90+4 – Мавлуда Мунавварова, 28,102,  Наргиза Абдирасулова 70 пенальти, Людмила Карачик, 105.

“Севинч”: 12.Лайло Тилавова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 18. Камола Рисқиева, 11.Шахзода Жамолова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева, 23.Нилуфар Қудратова, 10. Зебо Жўраева (с).
Захира: 12.Ольга Ахмедова, 16.Матлуба Абдирасулова, 3.Олия Ахмедова, 15.Фаёза Самандарова.

“Металлург W”: 16. Гуландон Бойматова, 9.Шодия Тошева, 13.Альбина Белалова (с), 21. Холида Дадабоева, 18.Юлдуз Набиева, 6.Ирода Турдалиева, 77. Нозима Камолтоева (4.Насиба Хожиева 117), 8. Наргиза Абдурасулова (99. Лутфинисо Хамидова 119), 22. Мавлуда Мунавварова, 11.Дилдора Нозимова (7. Маҳфуза Турапова 76), 17. Людмила Карачик.
Захира: 30.Алина Демьяненко, 15.Маҳлиё Абдурашидова, 19. Нозима Эргашева, 20. Камола Бердиева.

Огоҳлантиришлар: Маҳлиё Юсупова 58, Зебо Жўраева, 68 – Нозима Камолтоева 27, Альбина Белалова (с) 45+1, Шодия Тошева 90+2, Гуландон Бойматова 108.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика