UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  0 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  25 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби Янгиликлар

Аёллар футболи: “Металлург” - Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби

Мамлакат чемпиони ҳамда Кубок соҳиби ўртасида кечиши кўзда тутилган Суперкубок ўйини бўлиб ўтди.

Пойтахтдаги Жар стадионининг захира майдонида амалдаги мамлакат чемпиони “Металлург” ҳамда 2017 йилги Кубок финалчиси (сабаби Кубокни ҳам “Металлург” қўлга киритган) “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашишди.

Ҳар иккала жамоа ҳам ғалабага бўлган шижоатини, иштиёқини намоён этишди. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида “Бунёдкор” қизларининг ташаббускорлиги сезилиб турди. Кетма-кет уюштирилган ҳужумлар эса самарасиз якунланаверди. “Металлург” ҳам қарши ҳужумларда фаоллик кўрсатишди. Бу кўп ўтмай самарасини берди. Қизиғи, “Бунёдкор” жамоаси дарвозасига киритилган дастлабки голда пойтахтликларнинг ўзлари рақибларига “ёрдамлашишди” – Луиза Садирова бурчакдан оширилган тўпни майдон ташқарисига чиқариш ўрнига ўз дарвозаси тўрига йўллаб қўя қолди. Ўн дақиқа ўтар-ўтмай Луизанинг хатосини жамоадоши Людмила Карачик тузатди – дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳолда дарвозани ишғол этишнинг уддасидан чиқди – 1:1.

Томошабинлар иккинчи бўлимда ҳам қизиқарли ўйин гувоҳи бўлишди. Ҳар иккала томондан бир неча бор ҳужумлар уюштиролди, хавфли вазиятлар яратилди. Бироқ дарвоза бир бор ишғол этилди. Ўйиннинг 70-дақиқасида Нозимахон Эргашева “Бунёдкор” дарвозасига гол киритиб, муҳим ғалабани таъминлади.

Шу тариқа “Металлург” иккинчи бор Суперкубокни қўлга киритиб, бу борада етакчи ҳисобланган “Севинч” билан кўрсаткичларини тенглаштириб олди.


Ўзбекистон Суперкубоги.
“Бунёдкор” - “Металлург” –– 1:2 (1:1).
28 март. Тошкент шаҳри. Жар стадиони. 85 томошабин.
Ҳакамлар
: Эдита Миробидова (Тошкент), Зилола Рахматова (Қарши), Кристина Середа (Тошкент), Анна Сидорова (Тошкент).
“Бунёдкор”: Ольга Қаҳҳорова, Дилноза Бектемирова, Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Мария Моисеева (Екатерина Сальнокова, 65), Солиха Ҳусниддинова, Рушания Сафина, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Озода Хожиева, 77), Людмила Карачик.
“Металлург”: Гуландон Бойматова, Зумрадхон Назарова, Холида Дадабоева, Нозима Камолтоева, Ирода Турдалиева, Феруза Турдалиева, Махлиё Сариқова, Диёра Эркинова (Жесика Кручинина, 64), Мавлуда Минавварова, Дилдора Нозимова, Нозимахон Эргашева.
Голлар: Л.Карачик (41) – Л.Садирова (33-ўз дарв.), Н.Эргашева (70).
Огоҳлантириш: Д.Бектемирова (58) – З.Назарова (6), М.Минавварова (27).  
Назоратчи – Рўзим Давлатмуродов (Тошкент).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика