UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Суперлига. "Машъал" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  107 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  1 15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5

Айман Ҳуссайн даҳшатли мағлубиятдан сўнг: "Бутун дунёнинг кўз ўнгида орзуларимизни ўғирлашди" Янгиликлар

Айман Ҳуссайн даҳшатли мағлубиятдан сўнг: "Бутун дунёнинг кўз ўнгида орзуларимизни ўғирлашди"

Осиё кубогининг айни дамдаги тўпурари Иорданияга қарши ўйиндаги ҳолатдан кейин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қолдирди.

Осиё кубоги нимчорак финалидан ўрин олган Ироқ - Иордания (2:3) ўртасидаги ўйиндан сўнг, учрашув антиқаҳрамони Айман Ҳуссайн ўзининг инстаграм саҳифасида вазиятга изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, Айман Ҳуссайн Иордания терма жамоаси дарвозасига урилган голни керагидан ортиқ нишонлаб юборгани учун иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилганди.

"Нима юз берганини тушунолмай қолдим. Мусобақа билан хайрлашиш онлари жуда қийин бўлди. Биз бундай якун бўлишини хоҳламагандик. Мақсадимиз жуда юқори эди, анча узоққа боришни мақсад қилгандик. Улар бутун дунёнинг кўз ўнгида орзуларимизни ўғирлашди. Ироқлик барча мухлислардан узр сўрайман. Доҳада биз билан бўлган ва термамизни қўллаб-қувватлаганлар олдида кечирим сўрайман. Чунки биз қувончингиз тўлиқ бўлишини таъминлай олмадик", -деб ёзади Айман Ҳуссайн ўзининг инстаграм саҳифасида.

Маълумот учун, Иорданияга қарши баҳсда айнан Ҳуссайннинг қизил карточкасидан сўнг камчилик бўлиб қолган Ироқ терма жамоаси қўшиб берилган дақиқаларда иккита гол ўтказиб, даҳшатли тарзда мағлубиятга учраганди. 

Журналистлар матбуот анжуманида Ироқ терма жамоаси бош мураббийига ҳужум қилишди

Осиё кубоги тўпурари Айман Ҳусcайн гол нишонлаш сабаб майдондан четлатилди. Нега?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика