UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  6 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Айман Ал Ҳаким: "Мағлубиятдан фожеа ясамаймиз, Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди" Янгиликлар

Айман Ал Ҳаким: "Мағлубиятдан фожеа ясамаймиз, Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди"

Теглар :  Айман Ал Ҳаким
Ўзбекистон - Сурия учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Айман Ал Ҳаким қатнашди.


"Яхши ўйин бўлди. Ўзбекистонга қарши ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Ўзимиз ўйлаган ўйинимизни намойиш эта олдик. Шу сабабдан ҳам улар узоқ вақт давомида дарвозамизга йўл топа олишмади. Буни кутгандик. Кичик хато ўйин тақдирини ҳал қилди. Лекин, бундан фожеа ясамаймиз. Кейинги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз.

Албатта тактик ўйин бўлди. Зарба беришга имкон бўлиши билан зарба бердик. Имкон бўлмаган пайтларда эса узун паслар орқали ҳужум уюштиришга уриндик. Ўйинни ҳимояда ушлаб турмоқчи эдик. 

Мана шундай катта стадионда Сурия терма жамоаси босим остида ўйнади. Бунга тайёр эмасдик. Бугун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. 

Нимага Макао эмас, Малайзия? Биз ОФКдан бу борада хат олдик. Макаода ўйнай олмаслигимиз борасида. Шу сабабдан ҳам Малайзия варианти танланди. Энди уй ўйинларимизни ўша ерда ўтказамиз.

Футболда хатолар бўлиб туради. Нима учундир гол бўлган вазиятда жамоа ҳакамнинг ўйинни тўхтатишини кутиб қолди. Жамоа қотиб қолди... На чора, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради.

Шуни қўшимча қилишни истайман: Ўзбекистон терма жамоаси ҳақли равишда ғалаба қозонди. Табригимни қабул қилинг!

Кейингни ўйингача бўлган муддат жуда қисқа. Хатоларимиздан ҳулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинга тактик томонлама тайёргарлик кўришимиз лозим", - дейди сурияликлар мураббийи.


Азиз Тўхтамуродов


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика