Айдаранинг мўжизали голи ва Карасёвнинг омадсиз қарори. Зальцбургда нима содир бўлди?
04 май 2018 12:05
Янгиликлар


Айдаранинг мўжизали голи ва Карасёвнинг омадсиз қарори. Зальцбургда нима содир бўлди?
Зальцбург Амаду Хайдара - 53', Буна Сарр - 65' |
Лига Европы. Плей-офф . 1/2-тур 04/05/2018, 01:05 1
:
2
Finished AET
|
Марсель Роланду - 116' |
Стадион: Red Bull Arena, 29520 томошабин
Бош ҳакам: Sergei Karasev
Европа лигаси ярим финалида ҳафсалам пир бўлди. "Ред Булл Зальцбург" ва "Марсел" ўртасида бўлиб ўтган ўйин, бундан аввалги ярим финал "Атлетико" ва "Арсенал" ўртасидаги баҳсдан ҳам қизиқарли бўлди. Французлар "Велодром"да ғалаба (2:0) қозониб қулай имкониятга эга бўлди. Бироқ, ҳар қандай ҳисоб ҳам ҳеч нимага кафолат бермаслигига ўтган мавсум ўргатиб қўйди. Ўзингизни ботқоқдан чиқариб олиш учун, фақат ўзингизга ишонишингиз ва ўз футболингизни ўйнашингиз керак. Бир оз ҳакамнинг ҳам ёрдами керак, қандай қилиб бусиз бўлмаслиги мумкин.
"Марсель" 53 дақиқага қадар иккита тўп фарқи билан устунлик қилаётган эди. Аммо, шу вақтда ажойиб воқеа содир бўлди. "Буқалар"нинг ярим ҳимоячиси Амаду Айдара жарима майдончасидан узоқда Йоана Пеледан тўпни олиб қўйди ва кўп ўйлаб ўтирмай тўпни рақиб дарвозасига осонлик билан жойлаб қўйди. Бу ҳолатда Пеленинг исми Айдаранинг ўзи учун мос келди. 20 ёшли малилик футболчи 4 нафар рақиб футболчисини ортда қолдириб гол урди.
КАРАСЁВ ЯНА ЧЕТЛАТДИ
Кейинроқ россиялик ҳакамлар бригадаси Сергей Карасёв ва унинг ёрдамчилари Антон аверьянов ва Тихон Калугин биринчи планга чиқишди. Ушбу ярим финал Карасёв учун бу йилги Европа лигасидаги бешинчи ўйин бўлди. Бунгача у "Хайдук" - "Эвертон", "Коньяспор" – "Марсель", "Ред Булл Зальцбург" – "Реал Сосьедад" ва "Атлетико" – "Спортинг" жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарган. Карасёв ўтказган мана шу ўйинларда 3та пенальти белгилаган ва 2 нафар футболчини майдондан четлатган. Москвалик ҳакам Австрияда 11 метрлик нуқтани кўрсатишни ёдидан кўтарди, аммо яна қизил карточка кўрсатди.
Аввал "Буқалар" 65 дақиқада иккинчи голни рақиб дарвозасига урганда "Марсель" футболчилари Карасёвга эътироз билдиришди. Аниқроғи, "Марсель" ҳимоячиси Буна Сарра ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйганди. Францияликлар ҳужум вақтида ўйиндан ташқари ҳолатда бўлишди ва тўпни қўли билан ўйнаб иккита қоидабузарликни амалга оширишди. Бу вазиятда Карасёв ёрдамчилари билан тўғри қарор қабул қилишди. 87 дақиқада "Зальцбург" ҳимоячиси Дуйе Чалети-Царанинг қўлига тўп теккандан кейин россиялик ҳакамда 11 метрлик жарима зарбаси белгилашга асос бор эди. Хорват бироз қўрқиб кетди ва ўйин қўшимча таймларга уланиб кетди.
НОҲАҚ БУРЧАК ТЎПИ
Ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этиши мумкин эди, аммо 116 дақиқада Карасёв шубҳали қарор қабул қилди. Тўп "Марсель" футболчисидан майдон ташқарисига чиқиб кетган бўлса ҳам, россиялик бош ҳакам "Зальцбург" дарвозаси томон бурчак зарбаси белгилади. Дмитри Пайет бурчак зарбасидан ажойиб тарзда тўпни жамоадошларига узатди, захира ўриндиғидан майдонга тушган Роланду ҳақиқий ҳужумчилардек ўйин кўрсатди ва тўпни рақиб жамоа дарвозасига жойлаб қўйди.
Агарда финал ҳуштаги чалингунга қадар бироз кўпроқ вақт бўлганида, австрияликлар ўйиндан бурилиш ясаши мумкин эди. Уч дақиқадан сўнг, Айдара антиқаҳрамонга айланмаслиги учун, ўйин тизгинини ўзгартирди. Малилик футболчи Пайетга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточкага лойиқ иш қилди. Карасёв "Зальцбург" футболчиларига бор йўғи 14 маротаба сариқ карточка кўрсатди. Шулардан иккитаси қизил карточкага қадар борди. Россиялик ҳакамлар учун икки соат жуда ҳам қийин ўтди.
Энди "Марсель" 16 май куни Лионда Европа лигаси финалида Испаниянинг "Атлетико" жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Championat.com сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар