UZ

Сўнгги янгиликлар

02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  1 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  5 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  4 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  6 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  24 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади

Иккинчи бор ташкил этилаётган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади.

Сир эмаски, “Пахтакор” жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион ишга туширилишида Ахбор ота бевосита иштирок этган шахслардан биридир. Катта авлод бу инсонни “Пахтакор” билан бирга ёд олади. Шундан келиб чиқиб, ўз вақтида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган машҳур фахрий футболчилар мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, қаҳрамонимиз Ўзбекистон футбол ассоциациясида узоқ йиллар меҳнат қилган. Чемпионат ўйинларида комиссар сифатида фаолият олиб борган. Аввал ҳакамлик, кейин эса ҳакам назоратчиси сифатида мамлакат футболи ривожига улкан ҳисса қўшган. Бунинг ҳурмати мусобақанинг амалдаги чемпиони ЎФА Равшан Эрматов бошчилигида турнирда қатнашади. Шунингдек, яқин ўтмишда рефери сифатида фаолият олиб бориб, эндиликда назоратчи сифатида ишлаётган шахслардан иборат ЎзФҲМ жамоаси ва ЎзПФЛ жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Хотира турнирида футбол шарҳловчиларидан тузилган юлдузли жамоа ҳамда асосини спорт журналистлари ташкил этадиган жамоа ҳам иштирок этади. Championat.asia ва Kun.uz каби нашрлар ҳам чемпионлик учун беллашади.

Сир эмаски, Ахбор Имомхўжаев умрининг сўнгги йилларини “Тонг” фахрийлар жамоасида билан бирга ўтказди. Айнан шу жамоа ҳам мусобақага таклиф этилган. Мусобақанинг сўнгги жамоаси эса қаҳрамонимизнинг оила-аъзолари, ўғил ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоасидир. Бу жамоа бир йил муқаддам финал учрашувида ЎФА билан тўқнаш келиб, якунда мусобақани 2-ўринда якунлаганди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика