Австралия терма жамоаси устози: “Ўйининг бу тарзда якунланишини футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди”
03 фев 2024 09:07
Янгиликлар
Австралия терма жамоаси устози: “Ўйининг бу тарзда якунланишини футболчиларнинг руҳиятига ёмон таъсир қилaди”
“Ўйининг бу тарзда якунланшини футболчиларнинг рухиятига ёмон таъсир қилaди. Биз гол ўтказиб юборгунга қадар 90 дақиқа давомида яхши ҳаракат қилдик. Корея Республикаси футболчиларининг даражаси эвазига ғалабани илиб кетишди. Улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди ва охиргача курашишади. Жамоада АПЛнинг номдор жамоаларидан келган футболчилар бор.
Пенальти. Миллер атайлаб қилмади. У бугунги мағлубият учун айбдор эмас. Мен уни бағримга босдим ва бу футбол эканлигини гапирдим. Биз олдинга интилишда давом этишимиз керак”, — деди Грэм Арнольд.
Эслатиб ўтамиз, Австралия — Корея Республикаси ўртасидаги учрашувнинг 42-дақиқасида “кенгурулар” ҳисобни очди. Бироқ 90-дақиқага қўшиб берилган дақиқаларда рақиб пенальтидан унумли фойдаланди ва учрашувни қўшимча дақиқаларга олиб чиқди. Қўшимча бўлимларда эса кореяликлар ғалабани илиб кетишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар