UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  1 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  17 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Австралия терма жамоаси ҳақида Янгиликлар

Австралия терма жамоаси ҳақида

Бугун, 21 январ куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогининг 1/8 финал босқичида Австралияга қарши кураш олиб боришади.

Ушбу баҳсдан олдин рақиб жамоа ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қилдим.

Ҳимоя
Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган футболчиларни алмаштириш билан банд. Биринчи турда ўнг қанотда Жошуа Рисдон ўйнаган бўлса, кейинги иккита баҳсда Раян Грант бу жойни эгаллади. Ярим ҳимояда ўйнаётган жамоа сардори Марк Миллиган эса Трент Сейнсбери ўрнига марказий ҳимоячи ролини бажарди. Чап қанотда ҳаммаси яхши, Азиз Бехич мураббий унга шубҳа билан қарашига йўл қўймаяпти. Ҳужумларнинг катта қисми Бехич орқали амалга оширилади. Азиз чап қанотдан узатмалар бериб, жамоадошларини жарима майдончаси ичига чорлайди. Футболчилар иккинчи қаватдаги курашларнинг кўпида зафар қучишмоқда. Дарвоз томон берилган зарбаларнинг 40таси қайтарилган. Бу кўрсаткич бўйича Австралия 24та жамоа ичида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Қанотлар етарли даражада фаол бўлсада, ҳимоявий ҳаракатларда муаммолар бор. Австралия дарвозаси томон уюштирилган кўплаб ҳужумлар айнан қанотлар орқали амалга ошган.

(Азиз Бехич)



Ярим ҳимоя
Майдон марказида ҳам ўзгаришлар тўхтамаяпти. Биринчи баҳсда асосий таркибда бўлган Массимо Луонго Фаластин билан учрашувда захирадан майдонга тушди. Иорданиядан учралган мағлубиятдан кейин мураббий таянч зонасига "Халл Сити" футболчиси Жэксон Ирвинни қўйди. Ирвин Австралиянинг иккита учрашувида тўлиқ ҳаракат қилди. Бу футболчи рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан бирга стандарт вазиятларда рақиб жарима майдончасида пайдо бўлмоқда. Унинг иккинчи қаватдаги устунлиги ҳужумда ҳам ёрдам беряпти. Плэймейкер Томас Рогич ва Ирвинни ҳисобга олмасак, учинчи ярим ҳимоячи ким бўлиши аниқ эмас. Ушбу чизиқ вакиллари оддийроқ ўйнашни маъқул кўришади ва кўпроқ қанотларга пас беришади. Австралияликлар паслар сони бўйича (1618та) турнирда учинчи бўлиб туришибди, бизникилар эса еттинчи (1468та пас).

(Жэксон Ирвин)


Ҳужум
Авер Мабиль, Крис Икономидис ва Жейми Макларен ҳужум учбурчагини ташкил қилади. Чапда Икономидис, ўнгда Мабиль қанот ҳимоячиларига муаммо туғдирса марказда Макларен классик форвард вазифасини бажаради. Бу трионинг энг хавфли вакили Авер Мабиль ҳисобланади. У гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда 20та кросс амалга оширди ва 2та гол уришга муваффақ бўлди. Мабиль иккала оёқда аниқ зарба бера оладиган футболчиларнинг бири. Чап қанотда Икономидис дриблинглар амалга ошириб, рақибни қўполлик ишлатишга мажбур қилади. Статистика бўйича Австралия терма жамоаси футболчилари орасида Крис Икономидис ўз жамоаси учун энг кўп стандарт ишлаб берган экан. Ўртада ўйнайдиган Макларен иккинчи қаватдаги жангларда кучли. Австралияликларнинг 6та голидан 2таси бош билан, яна 2таси жарима майдончаси ташқарисидан урилган.

(Авер Мабиль)

Австралия терма жамоасининг тахминий таркиби
Дарвозабон: Мэтью Райан
Ҳимоячилар: Азиз Бехич, Марк Миллиган, Милош Дегенек, Раян Грант.
Ярим ҳимоячилар: Жэксон Ирвин, Массимо Луонго, Том Рогич.
Ҳужумчилар: Крис Икономидис, Авер Мабиль, Жейми Макларен.


Австралия ушбу Осиё Кубогида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади, аммо бу турнирда ҳаммани мағлуб этиш мумкинлигини бир неча маротаба исботлашди. Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишига ва мамлакатимизга яна бир байрамни тақдим этишига умид қиламан.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика