Австралия ЖЧ-2018га чиқса ҳам бош мураббий ишдан кетади

Narzulla Saydullayev
11 окт 2017, 18:26
Австралия терма жамоаси бош мураббийи Анге Постекоглу ноябрь ойида ўз лавозимини тарк этади.

52 ёшли мураббий Австралияни хатто ЖЧ-2018га олиб чиқса ҳам ишдан кетади.

Постекоглунинг Австралия футбол Федерацияси раҳбари билан муносабатлари ёмон. Айнан шу боис мураббий ишдан кетади.

Австралия терма жамоаси қитъалараро плей-оффда Гондурас билан ўйнайди. Баҳслар 6 ва 14 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›