UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Анчелотти мавсум якунланмасдан ишдан олиниши мумкин  0 10:18Пролига. Бугун «Олимпик» дербиси бўлиб ўтади  0 09:48МЮ жорий мавсум ушбу натижага эришган ягона жамоа  3 09:20Зотеев кечаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  4 08:51Расман. Ла Лигадан кейинги мавсум 5 та жамоа EЧЛда иштирок этади  4 08:23ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  3 07:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  20 07:30Суперлига. Бугун 6-турга старт берилади  3 07:10Конференциялар лигаси. "Бетис" "Ягеллония"ни мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди, "Фиорентина" эса "Целе"ни мусобақадан чиқариб юборди  0 06:55Европа лигаси. "Атлетик" ва "Тоттенхем" ярим финалга чиқди, "Рейнжерс" ва "Айнтрахт" эса мусобақани тарк этди  4 06:40U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - КХДР 3:0  16 02:57Европа лигаси. "Лацио" Норвегия клуби тўсиғидан ўта олмади  3 02:45ДАҲШАААААТТТТТ!!! "Олд Траффорд"да супер камбэк, Магуайр қаҳрамон!  100 02:10"Сурхон" сўнгги дақиқаларда "Андижон" майдонида ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 01:59Конференциялар лигаси. "Челси" ярим финалда!  3

Авжига чиққан Про-лига, Бухорода "Йил ўйини" ва "Хўп-хўп, хўпала" ҳақида (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Авжига чиққан Про-лига, Бухорода "Йил ўйини" ва "Хўп-хўп, хўпала" ҳақида (Бекзод Толибов блоги)

Кеча "Бобур-арена"да "Андижон" - "Турон" баҳси бўлиб ўтди. Бир кун аввал эса "Бухоро" ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилганди.

Андижондаги водий дербиси кутилганидан ҳам анчайин шиддатли ўтди. Кун давомида вақти-вақти билан ёғиб турган куз ёмғири натижасида майдон бир оз сирпанчиқ холатда эди, аммо табиатнинг бу инжиқлиги ўйин ҳароратига таъсир кўрсата олмади. "Андижон" шу куни ғалаба қозонса, Суперлига йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қиларди. Шу боис ҳам майдон эгалари барчасини шу ўйинда амалга ошириш истаги билан ҳаракат қилишди. "Турон" эса сўнги тур учрашувларидаги қониқарсиз натижалар туфайли буёғига очко йўқотишга ҳаққи йўқлигини билиб турган холда майдонга чиққанди.




Дербини "Бобур-арена"нинг ўзидан кузатдим. Кураш бош ҳакам Ғайрат Жўраевнинг ўйин стартида ва якунида чалган ҳуштагига қадар давом этди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар голларга учрашувнинг иккинчи бўлимида гувоҳ бўлишди. Дастлаб 63-дақиқада Сардор Абдураимов жарима зарбасидан ҳисобни очди. Бу вазиятда яйпанликлар сардорининг зарбасидан сўнг “Андижон" посбони тўпни эгаллаб олишга мувозанатини сақлаб олмади ва якунда "Турон" биринчи бўлиб гол урди - 0:1. Орадан кўп вақт ўтмади, 71-дақиқада мезбонларнинг доимги услуби иш берди, Ильдар Маматказин қанотдан ҳаволатиб етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа гол киритилмади ва тенг курашлар остида ўтган навбатдаги водий дербисида дуранг натижа қайд этилди.

"Бухоро" - "Хоразм" тўқнашуви ҳам ўзига алоҳида даража намойиш этди. 4-дақиқадаёқ Рўзимбой Аҳмедов 11 метрлик нуқтадан ҳисобни очди ва шу натижа ўйин якунига қадар сақланиб қолди. Пенальти белгиланган вазиятда, адашмасам Даврон Умиров эди, жамоадоши тўпни жарима майдонидан узоқлаштириш учун зарба берган вақтда тўп футболчининг қўлига тегди. Шундан сўнг учрашув бош ҳаками Абдурашид Худойберганов 11 метрлик нуқтани кўрсатди, пенальтини Про-лига тўпурари ижро этди, гол урди - 1:0. Учрашувнинг 14-дақиқасида мезбонлар футболчиси Миржалол Жумаев рақибга нисбатан ишлатилган кескин қўполлик натижасида майдондан четлатилди. Шундан сўнг майдонда бир киши кўп бўлиб қолган "Хоразм" олдинга ўтишга ва ҳисобни тенглаштиришга уринди, бироқ меҳмонлар томонидан ташкил этилган ҳужумларнинг барчаси самарасиз якунланди. Ушбу ўйин Ҳаётжон Шодмоновнинг узоқ масофадан Стошич дарвозаси томон йўллаган зарбалари билан ёдда қоладиган бўлди. Учрашув якунида ташкил этилган матбуот анжуманида "Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов мағлубиятни жамоа "Бухоро"нинг ҳимоявий услубига тайёр бўлмагани билан изохлади. Бош мураббийнинг фикрича, ўйин режаси мезбонлар томонидан ташкил этиладиган ҳужумларга иккинчи рақам билан қарши ҳужумда жавоб беришга қаратилган экан. Ҳақиқатдан ҳам, ўйин 11 га 11 кўринишида давом этганида, балки "Хоразм" тезкор қарши ҳужумлар натижасида "Бухоро" дарвозасини ишғол этиши ҳам мумкин эди. Ўз навбатида учрашув давомида мезбонларнинг ҳимоя чизиғидаги тартибли ҳаракати якунда минимал ҳисобдаги ғалабага сабаб бўлди.

"Андижон"да 51, “Турон"да 41, "Бухоро"да эса 40 очко. Кўриб турганингиздек, биринчи ўрин тушунарли, аммо 2-поғона учун курашдаги интрига авжига чиқди. Анонс сифатида айтиб қўйишим мумкин, Про-лиганинг 24-турида "Йил ўйини" бор. Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида айнан Яйпаннинг "Турон" клубини қабул қилади. Ҳар икки жамоа мухлислари кун эмас, хатто соат санаб кутаётган учрашув.



Шу кунларда ижтимоий тармоқларда устоз шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов томонидан ишлатилган "Хўп-хўп, хўпала" ибораси трендга чиққани рост. Бу иборани мен аввалдан эшитганман, ҳеч қандай ҳақорат ёки ноўрин сўз эмас. Мактабда 1-синфда ўқиётган даврим эди. Асосий ўқитувчимиз ўша куни ишга келмай қолди. Балки бирон юмуши бордир, ёки бетоб бўлгандир, ҳозир аниқ ёдимда йўқ. Аммо ўша куни мен "Хўп-хўп, хўпала"ни биринчи бор эшитгандим. Ўқитувчимиз ўрнида дарсга кирган устоз аслида меҳнат фанидан дарс беришини кейироқ билганман. У киши кун давомида бизни мактабда ушлаб туриш учун турли услубларни қўллаган. Орада синф хонасида шовқин бўлиб кетгач, мактабнинг спорт майдончасига олиб чиқди. Бўр билан ерга яқин-яқин масофаларда чизиқ чизиб сакрашни ўргатди. Ўшанда айтишича, шу орқали биз ариқлардан сакрашни ўзлаштириб олишимиз мумкин экан. Ҳар биримиз белгиланган чизиққа яқинлашганимизда устоз "Қани, хўп-хўп, хўпала, молодец, уддалади" деб хайқирарди. У кишининг бу сўзлари балки бизга мотивация бўлгандир. Ўшанда бу иборани илк бор эшитган куним эди. Давомида ўзимиз ҳам синфдошлар билан "Хўп-хўп, хўпала"ни анча вақтгача ишлатиб юрганмиз.

Юқорида айтганим, "Бухоро" - "Турон" тўқнашувини "Йил ўйини"га қиёсласак, ушбу учрашувни Хайрулла Ҳамидов шарҳласа, зўр бўларди. Балки, "Хўп-хўп, хўпала"ни янгича талқинини эшитармидик, нима дейсиз?

Бекзод Толибов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика