UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  4 17:20Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  13 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  10 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  1 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  1 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0 13:13"Бенфика" ижарага олинган "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олди  1 12:48"Ювентус" собиқ ҳимоячиси жамоага қайтиши мумкин  0 12:25"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди  10

Аваз Бердиқулов: "U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистондан яхши натижа кутяпман" Янгиликлар

Аваз Бердиқулов: "U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистондан яхши натижа кутяпман"

Осиё Футбол Конфедерациясида фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассис Аваз Бердиқуловни кўпчилик футбол мухлислари яхши танишади.

Аваз Бердиқуловнинг мутахассислиги аслида журналист. У 1999 йил Англиянинг Борнмут шаҳри Университетида Журналистика бўйича магистратурани тамомлаган. Ўқишни тамомлаганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Жаҳон Ахборот агентлигида фаолият юритган.

2004-2008 йиллар оралиғида Хитойнинг Пекин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида Ўзбекистоннинг вакили сифатида ишлаган. 2008 йил Хитойдаги шартномаси якунига етганидан сўнг ёзда Осиё Футбол Конфедерациясига ишга таклиф қилишган. Аваз Бердиқулов шу йили ОФКнинг Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш Департаментида иш бошлган.

Ўтган 9 йилдан ошиқроқ вақт давомида у ОФКнинг Мусобақалар ташкил қилиш ва ўтказиш Департаменти Терма жамоалар бошқармаси бошлиғи лавозимигача кўтарилди. Айни пайтда ана шу лавозимда фаолият юритмоқда.

Аваз Бердиқулов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг айни пайтда Хитойда давом этаётган Осиё чемпионатидаги иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоамиз кучли, Қатар билан ўйинда ҳам вакилларимиз тўла устунликка эга бўлишганди. Шунинг учун бу терма жамоа аъзоларидан яхши натижа кутяпман. Терма жамоамиз таркибида бир қатор тажрибали футболчилар, жумладан, Осиё чемпионлари бор. Таркибдаги аксарият футболчилар учун бу биринчи халқаро мусобақа эмас. Айни пайтда Олимпия терма жамоамизни бошқараётган мураббийимиз Равшан Ҳайдаров ҳам катта мусобақаларда ишлаган, Осиё чемпионати иштирок этиш тажрибаси бор.

Бу футбол, охирги ўйинда ҳар қанақа натижа рўй бериши мумкин, шунинг учун ҳозир тахмин қилиш бефойда. Умид қиламизки, шу таркиб 2020 йил Токида бўлиб ўтадиган Олимпиадага ҳамда 2022 йил Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади”, - дейди Аваз Бердиқулов.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика