

Саулнинг товон пули 150 миллион евро ҳисобланади, аммо испаниялик футболчи яқин трансфер ойнасида жамоадан кетишни истаса, "Атлетико" уни ушлаб турмайди ва камроқ нархга ҳам қўйиб юборади.
Саулнинг "матрасчилар" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган.
Испания терма жамоаси футболчисига "Манчестер Юнайтед" жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Ярим ҳимоячини шунингдек "Челси" ва "Барселона" клублари ҳам қизиқмоқда.
25 ёшли Сауль жорий мавсум "Атлетико" сафида барча турнирларда 21та ўйин ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сауль "Атлетико"да 2010 йилдан бери ўйнамоқда ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.




