“Атлетико” Мирандани 25 миллион еврога “Челси”га сотишдан бош тортди

Narzulla Saydullayev
21 июл 2014, 12:34
“Челси” “Атлетико” марказий ҳимоячиси Мирандани сотиб олишга ҳаракат қилган.
Лондон клуби 29 ёшли футболчи учун 25 миилион евро таклиф қилди, аммо мадридликлар уни фақат 30 миллионга сотиш истагини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” бу ёзда “Атлетико” сафидан Диего Коста ва Фелипе Луисни ўз сафига қўшиб олди, 3 йиллик ижарадан сўнг Тибо Курту ҳам Мадриддан Лондонга қайтиб келди.

Бундан ташқари, “Атлетико” Фернандо Торресни қайтариш борасида “Челси” билан музокаралар олиб бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›