"Атлетико" кутилмаганда "Милан" вингери учун курашга қўшилди

Alisher
3 янв 2020, 16:17
Диего Симеоне ҳужумкор футболчиларни излашда давом этади.

"Атлетико" миланликлар ҳужумчиси Саму Кастильехони ижарага олишга қарши эмаслар.

Испаниялик футболчи жорий мавсум "Милан"нинг асосий таркибида майдонга тушмаяпти. Мураббийлар штаби ҳам унга ишонч билдирмаяпти.

Кастильехонинг "Эспаньол"га ўтиши тахмин қилинаётган эди, аммо кутилмаганда футболчи учун "Атлетико" курашга қўшилди. Мадрид гранди зудлик билан Диего Костанинг жароҳати сабаб ҳужумни кучайтиришни ўйламоқда.

Кастильехо "Вильярреал" таркибида яхши ўйинлар кўрсатган. У "сариқ сувости кемаси"да уч мавсумда 91та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›