«Атлетико» Куртуа сабабли «Челси»га 6 млн евро тўлайди

Aziz Tukhtamuradov
10 апр 2014, 08:51
"Атлетико" дарвозабони, ҳуқуқий жиҳатдан эса "Челси"га тегишли бўлган Тибо Куртуанинг лондонликларга қарши иккита ўйиндаги иштироки "Атлетико" учун 6 миллион еврога тушади.

"Челси" ва "Атлетико" ўртасида шундай келишув мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли дарвозабон мадридликлар учун уч йилдан бери ўйнаб келади.

Маълумотларга қараганда, "Атлетико" мабодо "Челси"га қарши тушиб қоладиган бўлса, мадридликлар ушбу пулни тўлашга розилар.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси қуръа ташлаш маросими эртага бўлиб ўтади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›