“Атлетико” Кавани бўйича музокараларни бошлади

10 апр 2020, 08:18
Мадридликлар Эдинсон ўз сафига чорламоқда.

“Атлетико” ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани трансфери юзасидан футболчининг агенти билан музокараларни бошлади. Кавани ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Диего Коста ўрнини эгаллайди.

Кавани мавсум сўнгида эркин агентга айланади. Футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтиш ниятида.

Жорий мавсум футболчи Лига 1 доираисда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›