

"Катта битимлар йиллари ўтиб кетди. Ҳозирда бор ва ўсиши мумкин бўлган ўйинчилар билан ишлашни давом эттириш муҳим. Бозор очиқ бўлмагунига қадар кутишга тўғри келади", - дейди Берта.
Олдинроқ, "Атлетико"дан ҳимоячи Киран Триппьер кетганди. Ёзда Луис Суарес ва Эктор Эррера Мадрид клубини тарк этади.
Жамоа чемпионат якунланишига бир тур қолганда Ла Лигада учинчи ўринни эгаллаб турибди.



