UZ

Сўнгги янгиликлар

"Атлетико" "Арсенал" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи Янгиликлар

"Атлетико" "Арсенал" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин.

"Атлетико" "тўпчилар" билан 24 ёшли ўйинчини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Торрейранинг ўзи ҳам "Арсенал"дан кетишни режалаштирмоқда. "Арсенал" мадридликлар ярим ҳимоячиси Томас Парти ёки "Лион" хавбеки Уссем Ауарни олиш учун бир йўла уругвайликни сотиб юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" шунингдек "Барселона" ҳужумчиси Луис Суаресни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Аммо журналистнинг маълумотларига кўра, "Атлети" янги ўйинчилар билан шартнома имзолаши учун олдин футболчи сотиши керак.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика