"Атлетико" 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин
21 ноя 2019 14:24
Янгиликлар
"Атлетико" 30 миллион евролик трансферни амалга оширишга яқин
"Атлетико Паранаэнсе" ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэш "Атлетико"га ўтишга яқин.
22 ёшли хавбекнинг трансфери Мадрид клубига 30 миллион еврога тушади.
"Атлетико Паранаэнсе" вакиллари ўтган ҳафта битимнинг охирги шартларини муҳокама қилиш учун Испанияга ташриф буюришган.
"Атлетико" ёзда "Атлетико Паранаэнсе"дан Ренан Лодини ҳам харид қилган эди. Июнда Мадрид клубига ўтган Лоди жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлишга улгурди ва юқори савиядаги ўйин намойиш қилмоқда.
Бруно Гимараэш таянч ярим ҳимоясида ҳаракат қилади ва у 2019 йилги мавсум Бразилия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар