"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади
20 янв 16:53
Янгиликлар
"Астон Вилла" ҳимоячиси "Фенербахче"га йўл олади
"Астон Вилла" ҳимоячиси Диего Карлос "Фенербахче"га кўчиб ўтади.
Томонлар келишувга эришган. Бугун кечки пайт футболчи Истанбулга йўл олади. Трансфер суммаси 10 миллион евродан кўпроқни ташкил қилиши айтилмоқда. Бу пулга "Астон Вилла" "Севилья" ҳимоячиси Лоик Бадени сотиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Диего "Астон Вилла" 2022 йил ёзида айнан "Севилья"дан келганди. Жорий мавсум 31 ёшли марказий ҳимоячи 17 ўйинда майдонга тушди ва 5 та сариқ карточка ишлаб олди.
"Transfermarkt" портали бразилияликни 11 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар