"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда
28 июн 11:44
Янгиликлар
"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда
"Астон Вилла" ҳужумчиси Морган Рожерс ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Daily Mail" хабарига кўра, Бирмингем клуби раҳбарияти 22 ёшли футболчининг жамоадан кетишини истамаяпти. Бироқ харидор томон 100 млн фунт таклиф қилса, буни ўйлаб кўришлари мумкин. Манбанинг ёзишича, "Астон Вилла" мураббийлар штаби ҳам Рожерсни жамоанинг асосий фигураси деб ҳисобламоқда. Шу сабабли унинг жамоадан кетишини хоҳлашмаяпти. Футболчига эса анча вақтдан буён "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.
Рожерс якунланган мавсумда барча турнирларда 54 ўйинда қатнашди ва 14 гол ҳамда 15 ассист қайд этди. Унинг клуб билан яна 4 йиллик шартномаси бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар