UZ

Сўнгги янгиликлар

18:57Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  12 18:41Суперлига. "Насаф" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  8 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  2 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  9 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  8 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  2 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Машъал” - “Хоразм” (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашув давомида икки хил бўлимлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда “Хоразм” жамоаси урғуни ҳимояга қаратди, қарши ҳужумларни мақсад қилган ҳолда ўйин ташкил этди. Биз 2 та тўп фарқи билан олдинга чиққанимиздан сўнг “Хоразм” вакиллари олдинги чизиқда ўйнай бошлашди. Бизда парокандалик ва хатоликлар кўзга ташлана бошлади. Қарши ҳужумлардан фойдалансак бўларди, бироқ маҳорат етишмади. Ғалаба билан барчани табриклайман ва йигитларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Машъал” аввалги ўйинда “Хоразм” билан дуранг натижа қайд этганди. Ўша ўйин ва бугунги учрашувда қандай фарқли жиҳатларни кўрдингиз?

- “Хоразм” жамоаси сафида Суперлигада ҳаракат қилган номлар бор. Улар ўз майдонларида ишонч билан ҳаракат қилишганди. Биз ўша ўйинга йўқотишлар билан боргандик. Қарши ҳужум ва тезлик эвазига ғалабани мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда режаларимиз ўхшади.

- Қайдномада 3 та ҳужумчи кўрсатилганди. Бунга сабаб нима эди?

- Йўқотишлар сабаб шундай таркибни танладик. Жамоа ҳужумчилари ҳам кўпроқ қанотда ҳаракат қилишди. 

- Демак, ҳужумчилар ярим ҳимоячи вазифасини ҳам бажаришдими?

- Албатта. Улар таркибимиздан келиб чиқиб ярим ҳимояда ҳам ўйнашди. Футболчиларимизда жароҳатлар бор эди.

- Сиз ҳам футболда ҳимоячи бўлгансиз. Бугунги ўйиндаги каби автогол сизнинг ҳам фаолиятингизда бўлганми?

- Кўпинча чапақай футболчиларда бундай ҳолат учраб туради. Менинг ҳам футболчилик фаолиятимда автогол бўлган. Лекин оддийроқ ҳолат эди. 

- “Машъал” турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. “Хоразм” жамоаси қуйи учликда бораяпти. Шундан келиб чиқсак, бугун жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониши керак эди …

- “Хоразм” жамоасининг таркиби ёмон эмас. Улар “Дўстлик” билан ўйинда озроқ эътиборсизликка берилишди. Қолган ўйинларда ҳеч бир рақибдан қолишмаётганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика