UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Асрор Алиқулов: "Суперлига жамоалари ҳам "Олимпик" дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Суперлига жамоалари ҳам "Олимпик" дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" (1:1) баҳсидан кейин мезбонлар устози Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- "Олимпик" жамоаси тўпни яхши назорат қилди ва ҳужумдан ҳимояга тез ўтди. Суперлига жамоалари ҳам уларнинг дарвозасини ишғол қилишда қийинчиликка дуч келишмоқда.  Биз шундан келиб чиқиб узун паслар орқали ёки қарши ҳужумда ўйнашга интилдик. Гол урдик, аммо афсуски, ўйин сўнгида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, ғалабани қўлдан чиқардик. Энди кутамиз, балки 3-ўрин орқали гуруҳдан чиқармиз.

- Ҳакам бугун 8 та сариқ карточка кўрсатди. Бу ўйинга хос бўлдими?

- Ҳакамларни назорат қилувчи ташкилот бор. Ўйлайманки, улар хатоларни кўриб чиқишмоқда. Ҳакамлар тўғрисида гапириш тақиқланган. Мухлислардан ҳам кўп эътирозлар бўлди. Ишқибозлар стадионларга қайтишида ҳакамлар ҳам ҳисса қўшиши керак, буни ўйлаб кўришимиз лозим.

- "Олимпик" футболчилари тез-тез йиқилиб тушишди. Жамоадан шунақа ўйинни кутганмидингиз ва уларда бошқа ўйинларда ҳам шундай ҳолатларни кузатганмисиз? 

- Кузатганмиз. Футболчиларининг аксариятида дриблинг яхши, шу боис алдашга киришади. Айрим вазиятларда биз қўполлик қиламиз, баъзи ҳолатларда улар йиқилишади. Бунга кўп ҳам эътибор қаратиш керак эмас.

- "Шўртан" ҳимоявий ўйнагани яхшимиди ёки кўпроқ ҳужум қилгани?

- Ҳужумда ўйнаш хавфли эди, чунки "Олимпик" қарши ҳужумлар орқали жуда кўп голлар урган. Биз ҳимоядан чиқишда тўпни йўқотмасликка ҳаракат қилдик.

-  Ярим ҳимояда ҳаракат қилган Фарҳод Имамовнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Имамов жароҳати боис ҳали кўп ҳам ўйнамади. У тез чарчаб қоляпти. Шунинг учун ўтган ўйинда 60 дақиқа ўйнатгандик. Лекин унинг бугунги ўйинидан мамнунмиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика