UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  0 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  11 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  3 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  19 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  58 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  7

Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак"

Суперлига 30-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Шўртан" (3:3) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи навбатда голларга бой ўйин кўрдик. Ўйлайманки, мухлисларга жуда ёқди. Биринчи бўлимда кўпроқ ҳимояга эътибор қаратдик, иккинчи таймда эса ҳужумга урғу бериб ғалаба қозонишни хоҳладик. Аммо охирги дақиқаларда гол ўтказиб ғалабани бой бериб қўйдик.

- Ўйин давомида кўрдикки, "Шўртан" ҳар қандай вазиятдан чиқиб кета олишини кўрсатди. Қийин ҳолатда ҳисобни тенглаштирди, кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди ва охирида яна гол ўтказиб, аммо ютқазмади. Шу пайт ичингиздан нималар ўтди?

- Футболчиларга ҳар доим оддий хатога йўл қўймасликни уқтирамиз. Кераксиз жойда қоида бузмасликни доим айтамиз. Афсуски, бугун шу каби хатолар сабаб ғалаба қозона олмадик.

- Бугун ўзбек футболида янги тарих яратилди. Яъни илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар бошқариб борди. Бу борада фикрингиз?

- Илиқ фикрдаман. Барибир хаёлдан аёл ҳакамлар бошқарса хато кўп бўлади, ваҳимага тушиб қолиш ҳолати кузатилса керак деган фикр ўтади. Лекин ўйинда кўрдикки, ҳакамлар яхши ишлашди. Тўғри, қайсидир ҳолатда хато бўлган бўлиши мумкин, лекин умуман олганда аёл ҳакамларимиз учрашувни яхши бошқаришди.

- Мана мавсум ҳам тугади. Эндиги режалар қандай?

- Афсуски, Пролигага тушиб кетдик ва жамоани яна Суперлигага қайтаришимиз керак. Клубимиз раҳбарияти клуб учун астойдил меҳнат қилмоқда. Мен ҳам жамоада қолиб "Шўртан" учун бор кучимни бериб ишлашда давом этаман. "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак.

- "Шўртан"ни қабул қилишга нима туртки берганди, ваҳоланки жамоа охирги ўринда эди?

- Ҳар бир мураббий жамоани кўтариш мақсадида иш бошлайди. Мен ҳам шу мақсадда келганман. Энг муҳими, қўлни туширмаслигимиз керак эди. Менимча, охиригача курашдик деб ўйлайман. Ярим мавсумдан бери жамоа билан биргаман ва бир-биримизни анча яхши тушуниб олдик.



Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
29 ноя 22:03:47
Farhod Uktamovich
Кеч уйгонди да Шуртан, келаси мавсум про-лига голиби булиб, келгуси йил супер- лигада кутиб коламиз, Шуртан супер лига клуби аслида
   
30 ноя 07:22:26
Бахтиёр Ашуров
Таминотга яраша натижа. Асрор ўзи яхши мураббий. Шунчаки тамнот масаласи шўртанда яхши эмас!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика