UZ

Сўнгги янгиликлар

09:34ПСЖ футболчисини Туркия жамоаси сотиб олди  1 09:03"Барселона" дунёнинг энг қашшоқ давлатларидан бири билан ҳомийлик шартномасини имзолади  2 08:32"Насаф" футзал жамоаси уч нафар Қирғиз Республикаси терма жамоаси аъзолари билан шартнома имзолади  1 08:01Суперлига. Бугун 2-даврага старт берилади  2 07:30Sofascore. Элдор Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:50Винисиус Жуниор: "Дунёнинг энг катта клуби ва терма жамоасида ўйнаш барчанинг орзуси"  1 01:15"Реал"нинг илтимоси рад қилинди  1 00:52Расман: Осимхен - "Галатасарой"нинг тўлақонли аъзоси!  3 00:35Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни қийинчиликсиз мағлуб қилди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  27 00:17Майкл Оуэн: "Ливерпуль" ўтган мавсумда 20 очколик фарқ билан чемпион бўлиши керак эди"  9 23:50"Манчестер Юнайтед" "Лейпциг"га хабар жўнатди  0 23:29"Милан" ўртоқлик ўйинида Австралия чемпионати аутсайдерига 9та гол урди  3 23:12"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" "Петрокуб" тўсиғидан осон ўтди, Умарали Раҳмоналиев жавоб ўйинида ҳам майдонга тушмади  1 22:26Пьер-Эмерик Обамеянг собиқ жамоасига қайтди  0

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўйиндаги тезлик ва шиддат мухлисларга манзур келди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Бухоро" - "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.

"Биринчи бўлимда бизнинг жамоа яхши кўринди. Иккинчисида эса аксинча, "Бухоро" кўпроқ ҳимояланишга мажбур қилди, дея оламан. Охирги учрашувларда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбораётган эдик. Ҳимоячиларга ҳар бир дақиқада диққатни йўқотмасликни, иккинчи тўпда рақиб футболчиларига узроқдан зарба йўллашга тўсқинлик қилишимизни айтгандим. Ўйиндаги тезлик, шиддат мухлисларга манзур келгани шубҳасиз. Футболчиларим майдонда кўп тер тўккани ҳисобига ҳисобни сақлаб қолишга эришдик, деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов. 

- "Шўртан"да номдор футболчи йўқ. Кам сонли тажрибали футболчилардан бири Даврон Исоқовнинг ўйнамаётгани нима билан боғлиқ?

- Тўғри айтдингиз. Биз кўпроқ жамоавий ўйинга аҳамият берамиз. Қанотларимизда Давронга тўп узатадиган футболчилар йўқ. Балансни ушлаган ҳолда таркиб танлаяпмиз. Ҳозирда Давроннинг жисмоний ҳолати ҳимояланишга етмайди. Жамоанинг ўртача ёши 22, 23 атрофида. Бу йил бошқа жамоалардан ҳам футболчи жалб қилдик. Йилдан йилга шароитларимиз яхшиланиб боряпти. 

- Жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлади?

- Бу сўзни кўп ишлатгим келмайди. Майдонда яхши ўйнаб ютқазишингиз мумкин. Ўйинда кучимиз етса, ҳужум қилиб гол уришга ҳаракат қиламиз. Рақиб босим ўтказса, ҳимояланишга эътибор қаратамиз. 

- Ҳомийлар томонидан жамоага мақсад қўйилганми?

- Йўқ. Ўзимизнинг мақсадимиз футболчиларни тайёрлаш ва кучли бешликка кириш. 

- "Бухоро"ни кучли, деб ҳисоблайсизми?

- "Бухоро" яхши жамоа. Таркибида маҳоратли ижрочилар кўп. 

- Иккинчи бўлимда футболчиларингизда ҳаяжон сезилди. Гол ўтказиб юборишдан қўрқишгандек туюлди...

- Бу тажрибасизликдан. Машғулотларда ҳаракат қиламиз. Майдон ташқарисида ҳадеб гапириш керак эмас. Ўзлари тезкор қарор қабул қилишлари лозим. 

- Ҳакамлар билан кўп тортишувлар бўлди...

- Ўзим ҳам ҳимоячиман. Ҳакам ён томонида турибди. Футболчимиз танаси билан тўпни тўсмоқда. У пайтда жарима зарбаси қўйилмоқда. Рўзимбой Аҳмедов бизни футболчига блок қўйиб тўпни суряпти. Икки ҳил қарор. Ушбу учрашувда бизнинг футболчилар рақибга тезлик томондан қаршилик кўрсата олишмади. "Бухоро" футболчилари охиригача курашди. Мураббий яхши тайёрлагани кўриниб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика