UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди"

ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Айтишим мумкинки, ўйин мухлисларбоп ва қизиқарли ўтди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимизни амалга ошира олмадик. Футболчилар ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинни кучайтира олишди. Қизил карточка "Локомотив"га таъсир қилди. Етарлича вазият яратдик ва якунда ғалаба қозондик", - деди Асрор Алиқулов. 

- Биринчи бўлимдаги ўзгариш мажбурий амалга оширилдими ёки тактика эдими?
- "Локомотив"нинг кучли томони ярим ҳимоя. Ҳимоячилари ҳам тўп билан муомала қила олади. Биз бир ҳимоячини таянч зонасига қўйдик. Лекин бу ўзини оқламади. Қийинчиликка дуч келди. Унинг ўрнига тушган ярим ҳимоячилар ўзини яхши ҳис қилди. Футболчиларимиз ўзида куч топишди. Буни олдиндан ўйланган, деб айтмаган бўлардим.

- "Локомотив"ни ютган жамоадан мухлислар янада кўпроғини талаб қилади. Навбатдаги учрашувларга тайёргарлик учун режа ишлаб чиқилганми?
- Сунъий майдонда ўйнаймиз. Айрим футболчиларимизнинг соғлиғини ўйлаб таваккал қила олмаймиз. Футболчиларнинг ҳолати ва рақибни ҳисобга олиб, шунга мос футболчиларни олиб кетамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика