UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Асқар Жадигеров Про-лигадаги жамоаси ва "Зомин"га қарши учрашув ҳақида Янгиликлар

Асқар Жадигеров Про-лигадаги жамоаси ва "Зомин"га қарши учрашув ҳақида

Ўз вақтида мамлакатимиз ва хориж клубларида ўйнаган тажрибали ярим ҳимоячилардан бири Асқар Жадигеров жорий мавсум арафасида Про-лига сафига қўшилган “ПФК Нурафшон-Интер” жамоаси сафида фаолият юритмоқда.

Куни кеча пойтахт вилояти вакиллари “Зомин” жамоасига мезбонлик қилди. Кескин ва муросасиз кечган баҳсда кучлар тенг келди, - 1:1. Учрашув якунига етгач “Нурафшон-Интер” жамоаси футболчиси А.Жадигеровни суҳбатга чорладик.

- Об-ҳаво инжиқликлари ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Учрашув давомида ёғган кучли ёмғир ва эсган шамол футболчиларнинг майдонда эркинроқ тўп тепишларига тўсқинлик қилди. Назаримда, рақиблар намойиш этган футбол мухлисларга маъқул келди. Афсуски, жамоадош дўстларим яратилган қулай вазиятлардан унумли фойдалана олишмади, - дея ўз сўзини бошлади, А.Жадигеров. – Тан олиш лозим, авваллари жамоаларда футбол ўйнаб юрган кезларим нега бизга ойлик ёки мукофот пулларини ўз вақтида беришмаяпти деб нолирдик. Ҳозирда “ПФК Нурафшон-Интер” клуби мутасаддиларига бу борада ёрдам бериб келяпман. Шунга амин бўлдимки, клубга тегишли ташкилий масалаларни ҳал қилишдан кўра, футбол ўйнаш осонроқ экан.

- Жамоа ҳақида нималар дея оласиз...

- Жамоамиз ўз дебют мавсумида Про-лигада вилоятимиз билан бир қаторда Юқори Чирчиқ тумани шаънини ҳам ҳимоя қилади. Ўзим ҳам шу туманда туғилиб, миллионлар ўйинининг ўзига хос дастлабки сир-асрорларини ўрганганман. Туман равнақига ҳисса қўшиш фурсати етди. Умуман олганда туманимиз ўзбек футболига жуда кўплаб таниқли футбол юлдузларини етказиб берган. “Пахтакор-79” аъзолари Михаил Ан ва Олимжон Ашировлар ҳам шу туманда вояга етишган. Раҳбарият клуб инфратузилмасини янада шакллантириш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Масалан, иқтидорли ёшлар таркибга жалб қилинган.  Қолаверса, клуб негизида фарм клуб ҳамда ўсмирлар жамоалари ташкил этилди. Фарм клубимиз Тошкент вилояти иккинчи лигасида иштирок этмоқда.Яна шуни қўшимча қилиш керакки, жамоа мураббийлар таркибига қўшиш мақсадида ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган тажрибали мутахассислар билан музокаралар олиб боряпмиз. Уларнинг сафимизда пайдо бўлиши жамоамиз ўйинини янада кучайтиришига ишонаман. Ҳозирда клуб раҳбарияти томонидан мавсумий ва бир ўйинлик чипталар сотиш йўлга қўйилди.

“Пахтакор-79” сардори Михаил Аннинг хоки Аҳмад Яссавий маҳалласи қабристонига кўмилган. Куни кеча жамоамиз аъзолари ва клуб раҳбарияти Михаил Аннинг қабрини зиёрат қилишди. Унинг собиқ Иттифоқ ва ўзбек футболида ўрни ҳақида маълумот берилди.

- Клуб ўз олдига қандай вазифаларни қўйган?

- Иқтидорли футболчиларни кашф этиш ва шу орқали ишқибозлар ишончини оқлашни ният қилганмиз. Агарда ортга назар ташлайдиган бўлсак, жамоамиз 4 расмий учрашув ўтказди. Қувонарлиси, ўйиндан ўйинга футболчиларнинг маҳорати ошиб бормоқда. Футболчиларнинг ҳаракатларида сифат кўзга ташланмоқда. Тўғри, бизни янада жиддий ва мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Жамоанинг ўйинидаги барқарорликни сақлаб қоладиган бўлсак, мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказамиз.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика