UZ

Сўнгги янгиликлар

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

"Asiad Daily" нишонида - Оксана Чусовитина Янгиликлар

"Asiad Daily" нишонида - Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина бугунда Инчеонда давом этаётган Осий ўйинларининг кундалигини ёритиб бораётган "Asiad Daily" нашри томонидан эътироф этилди.
Бугун газетанинг 11-сони тақдим этилди. Деярли барча сонларни кузатиб келаяпман. Афсуски мезбонлар тарафкашликни ошириб юборяптилар. Ғалаба қозонса ҳам, мағлубиятга учраса ҳам, бош саҳифада корейс спортчиси. Газетанинг ички саҳифаларида ҳам майдон эгалари. Қўшни КХДРни ҳам унутмаган ҳолда, олтин олган хитойликларни беришяпти.



Гимнастикада мағлубияга учраган Янг Хак Сеон бош саҳифани безатди


Шу боисдан нашр асосан шарқликлар томонидан кузатиляпти. 2011 йил Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида, ҳар бир мамлакатга бирдек эътибор қаратилган эди.

Бугун кундаликни навбатдаги сонини олиб, не кўз билан кўрайки, у ерда Оксана Чусовитинага бағишлаб ярим саҳифа мақола ёзилган экан. Қуйида мақоланинг таржимасини келтириб ўтамиз.



Совриндорлар қаторидан ўрин олган шарқликлар. Навбатдаги саҳифада КХДРлик спорт гимнастикачи. У ҳам ғалаба қозона олмаган. Тагида Камон отувчи корейс.


Ёш шунчаки рақам, - дейди Оксана Чусовитина

Оксана Чусовитина оддий гимнастикачи эмас, у жуда машҳур ва таниқли. 39 ёшга кирган Оксана спорт гимнастикаси бўйича Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчилар орасида энг ёши каттаси ҳисобланади. Шунга қарамай, у ҳозирча спортни тарк этмоқчи эмас.

Менинг мақсадим - Риода ўтказиладиган Олимпиада мусобақасида иштирок этиш,  - дея айтиб ўтди Чусовитина навбатдаги чиқишидан сўнг. Бундан ташқари, унинг режасидан кейинги ой Хитойда бўлиб ўтадиган гимнастика бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳам ўрин олган.



Бу саҳифада ҳам мезбонлар. Коллаждаги барча спортчи Жанубий Кореядан.


Унинг ҳисобида ҳозирча иккита Олимпиада ўйинлари медали (шундан биттаси олтин, 1992 йил), учта жаҳон чемпионати медали ва иккита Осиё ўйинлари медали бор. Чусовитина илк бор 1988 йил халқаро даражадаги совринини қўлга киритган маҳал унинг Инчондаги Осиё ўйинларидаги рақибаларидан кўпчилиги ҳали туғилмаганди ҳам.

Чоршанба куни ўтказилган финал баҳсида Чусовитина 14.750 очко тўплаб, кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳам яхши натижа албатта. Ёш шунчаки рақам, - дейди ҳамюртимиз. - Мен спортда ёшга кўп ҳам эътибор бермайман ва доим ўз устимда ишлашда давом этаман. Ҳозир бироз толиққанман, жисмоний томонлама эмас, балки руҳий жиҳатдан.



Менинг 11та сон кутган саҳифам. Оксана Чусовитина, ўнг томонда яна Жанубий Корея.


Нодирхўжа Юлдашев
Инчеон
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика