Асьер Ильяраменди: "Реал"да дебют қилганимдан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
15 сен 2013, 19:51
«Реал» ярим ҳимоячиси Асьер Ильяраменди Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Вильярреал»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз фикрларини билдирди, деб хабар бермоқда Football Espana.
«Мен бир муддат майдонга туша олмадим, шу сабабли биринчи ўйинда бироз қийин бўлди. Аммо тез орада ўз формамга кириб оламан. Клуб сафида дебют қилганимдан хурсандман. Бизга қарши жуда кучли рақиб ўйнади. Улар ярим ҳимоячи ва ҳужумчиларга бўш жой қолдиришмади», – дейди Ильяраменди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net