Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон U-23 машғулотларига қўшилди
10 июн 2023 09:43
Янгиликлар
Асадбек Раҳимжонов Ўзбекистон U-23 машғулотларига қўшилди
Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу кунларда пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.
Олимпиячиларимиз "Бунёдкор" академиясида машғулот олиб боришяпти.
"Бунёдкор" марказий ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов шаҳсий сабабларга кўра 2 кунга рухсат сўраганди ва у кечадан бошлаб сафга қайтиши лозим эди. Лекин у кечаги машғулотларда кўриниш бермади.
Афтидан мураббий унинг ўрнига "Олимпик" марказий ҳимоячиси Асадбек Раҳимжоновни терма жамоага жалб этган. У кечаги машғулотларда терма жамоа сафида шуғулланди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар