Асаби бўшлар кўрмасин! "Сток Сити" сардори оғир жароҳат олди
28 июл 2019 01:15
Янгиликлар
Асаби бўшлар кўрмасин! "Сток Сити" сардори оғир жароҳат олди
«Сток Сити» ўз уйида «Лестер» билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Баҳсда «тулкилар» Марк Олбрайтон ҳамда Юри Тилеманснинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Мезбонлардан жавоб тўпини Николас Пауэлл урди.
Учрашув биринчи бўлимининг сўнгги дақиқаларида «Сток Сити» сардори Райан Шоукросс аутга кетаётган тўпни қайтараман деб чап оёғини қайириб олиши оқибатида оғир жароҳат олди.
Унинг ўрнига эса майдонга Лиам Линдсей туширилди. Энди 31 ёшли ҳимоячи янги мавсумни тўлиқ ўтказиб юбориши мумкин.
TAS-IX эмас
Фикрлар