UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  0 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  0 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  40 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  9 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  2 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  3 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  7

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз

Сайтимиз ўқувчилари карантинда зерикиб қолмасликлари учун фото архив рукнини давом эттирамиз.

2006 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 3-турида Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби Эроннинг "Фулад" клубини қабул қилганди. Учрашув 12 апрель куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган, уни томоша қилиш учун 10 минг томошабин ташриф буюрган эди. 

"Шерлар" 13-дақиқада Зайниддин Тожиевнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни очишади - 1:0. Биринчи таймнинг ўзида Сервер Жепаров ҳам гол уради - 2:0. Иккинчи таймда томонлар гол ура олишмайди ва "Пахтакор" 3 очкони қўлга киритади.


"Пахтакор" - "Фулад" - 2:0 (2:0)

12.04.2006. 3-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10000 томошабин.

Бош ҳакам: Ал Саиди (БАА)

Голлар:

1:0 - Тожиев Зайниддин, 13
2:0 - Жепаров Сервер, 37

"Пахтакор": Нестеров Игнатий; Алиқулов Асрор; Клецков Александр; Кирьян Владислав; Суюнов Илҳом; Жепаров Сервер; Тожиев Зайниддин (Ихеруоме Уче, 90); Абдуллаев Садриддин (Тожиев Камолиддин, 87); Иномов Ислом (Раҳимов Иброҳим, 77); Пономарёв Вячеслав; Кападзе Тимур.
Захирадагилар: Бердимуродов Раҳматулло; Жўраев Тимур; Исмоилов Анзур; Аҳмедов Одил; Байрамов Ренат.

Огоҳлантиришлар: Кападзе Тимур, 64; Иномов Ислом, 80.




Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. У пайтлар майдонга дарвоза ортидаги бинодан тушиб келинар эди. Сабаби кийим алмаштириш хонаси ўша ерда бўларди.



Бу таркибдан ҳозир фақат Игнатий Нестеров ва Садриддин Абдуллаев футбол ўйнашмоқда холос.


Стадионда ўша пайтларда ёғоч ўриндиқлар бўларди.


Тепа қатор (чапдан ўнгга): Александр Клецков, Владислав Кирьян, Зайниддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров. 

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Сервер Жепаров, Садриддин Абдуллаев, Вячеслав Пономарёв, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов.


Чапдан иккинчи бўлиб турган Али Ҳамад Ал Бадвавийни танидингизми? Эрон - Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейин Азиз Ҳайдаров қучоқлаб олган ҳакам шу.


Пономарёв рақибга босим уюштирмоқда.


Зайниддин Тожиев ҳавода унча-мунчасига ютқазмасди


Пономарёв тўп билан


Владислав Кирьян рақибдан қочмоқда


Тожиев икки рақиб қуршовидан бемалол чиқиб кетарди


Мана бундай қилиб


Ўнг қанот ҳимоячиси Ислом Иномов ҳужумга ҳам кўп ўтарди


Ўша пайт 20 ёш бўлган Садриддин Абдуллаев ҳозир ҳам "Пахтакор"да ўйнамоқда


Тожиев бирга бир вазиятга чиқса деярли барча ҳолатда гол урарди


Мана бундай қилиб


Гол қувончи №1


Гол қувончи №2


У пайтлар фан клуб йўқ эди, барча ўзи учун ишқибозлик қиларди


Орқа планда Самвел Бабаян ва бош мураббий Валерий Непомняшчий.


Ҳужумчидан ярим ҳимоячига айланган Тимур Кападзе


Сервер Жепаров ҳозиргина сальтони амалга оширди. Эътибор қилинг ҳозир футболчилар чиқиб келадиган жой у пайт умуман йўқ эди...




Кирьян ва Тожиев

Жамоа сардори Сервер Жепаров


Вячеслав Пономарёв


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика