UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  5 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  6 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  16 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар Янгиликлар

Арвеладзе ва Канчельскиснинг статистикасига назар

Суперлиганинг 8-тур доирасидаги марказий баҳсда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" ўзаро тўқнаш келмоқда.

Биз эса ушбу жамоаларни бошқариб бораётган хорижлик мутахассисларнинг статистикасига назар соламиз.

Шота Арвеладзе қўл остида "Пахтакор" бугун 67-ўйинини ўтказади. "Пахтакор" грузиялик мутахассис қўл остида ўтказилган 66 учрашувнинг 44тасида ғалаба қозонган, 12 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 120-49.

Арвеладзе бошқарувидаги "Пахтакор"ни ички чемпионатда атиги 7 беллашувда мағлуб этишган. Шунингдек, 2 маротаба ОЧЛ доирасида ва 1 бор Ўзбекистон Кубогида Шота Арвеладзе мағлубият аламини татиб кўрган. Арвеладзе жамоасини мағлуб этган мутахассисларга назар соладиган бўлсак, бу ишни Илҳом Мўминжонов ва Андрей Фёдоров икки маротадан уддалашган. Шунингдек, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов ва Улуғбек Бақоев ҳам Арвеладзе қўл остидаги "Пахтакор"ни мағлуб этган.

Бахтиёр Ашурматов эса Ўзбекистон Кубоги финалида Арвеладзе жамоасини таслим этишни уддалаган.

Арвеладзе эса чемпионатда ҳозиргача тўқнаш келган ҳамкасблари ичидан фақатгина Андрей Канчельскис жамоасини мағлуб этишга улгурмаган. Қолган барча мутахассислар бошқарувидаги жамоалар устидан ғалаба қозонилган.



Арвеладзе "Пахтакор" рулида қозонган ғалабаларининг 37тасини чемпионатда, 4 тасини ОЧЛ доирасида ва 3 ютуқни Ўзбекистон Кубогида қўлга киритган. Учралган мағлубиятларнинг 7таси чемпионатда, 2та ОЧЛ доирасида ва 1 маротаба Ўзбекистон Кубоги финалида руй берган.

Арвеладзе ҳозирча бирга тўқнаш келган ўзбек мутахассислари орасида Бахтиёр Ашурматовни мағлуб этмаган. Мазкур мураббийлар ҳозирча фақатгина Ўзбекистон Кубоги финалида дуч келишган ва унда АГМК ғалаба нашидасини сурганди. Чемпионатда эса Арвеладзе & Ашурматов дуэли ҳали руй бергани йўқ.

Андрей Канчельскис эса ҳозиргача "Навбаҳор" рулида 14 ўйинда ишлашга улгурди. Россиялик мутахассис қўл остида наманганликлар 6 ғалабага эришишди, 3 дуранг ва 5 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати: 16-14.



Канчельскис ҳозирча 2 маротаба "Бухоро"ни енгди ва шунингдек бир мартадан "Насаф", "Сўғдиёна", "Сурхон" ва "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонди. "Локомотив"дан қаторасига 3 ўйинда мағлубиятга учралди. Шунингдек, "Металлург" ва "Бунёдкор" ҳам Канчельскиснинг "Навбаҳор"ини ютган жамоалар қаторида. Дуранг эса "Қўқон-1912", "Динамо" ва "Пахтакор" билан қайд этилган.

Канчельскис ҳозирча Андрей Фёдоров, Вадим Абрамов, Андрей Шипилов, Нўъмон Ҳасанов, Даврон Файзиев ва Шота Арвеладзе каби мутахассисларни мағлуб этолмаган.

Канчельскис "Навбаҳор"га келгач Улуғбек Бақоевнинг иккита жамоасига қарши тўқнаш келиб, жами 3 маротаба ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Ўтган йили "Бухоро"ни 2 маротаба ва жорий мавсум "Сўғдиёна"ни таслим этди. Шунингдек, Канчельскис Миржалол Қосимов, Андрей Ммкляев ва Рўзиқул Бердиевни мағлуб этган.

Шота Арвеладзе ва Андрей Канчельскиснинг Ўзбекистон чемпионатидаги ҳозирча ягона бўлиб турган тўқнашувида ғолиб номи аниқланмаганди. Бугун эса ушбу хорижлик мутахассисларнинг ўзаро тўқнашувининг 2-серия гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика