

"Видаль: Мен учун ғирромчи Роналду мавжуд эмас" - каби сўзлар DailyMail ва Goal мақолаларининг сарлавҳалари сифатида оммага тақдим этилган эди.
"Ҳеч қачон бундай сўзларни айтмаганман. Уни ғирромчи демаганман. Ҳамкасбим ҳақида ҳеч қачон бу сўзларни ишлатмаган бўлардим. Роналдуни ҳурмат қиламан.
Бир куни Криштиану ўғлимни "Реал" кийиниш хонасига олиб кирди ва у билан суратга тушиб, футболкасини совға қилган" - дейди Видаль.



