UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  0 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  6 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

Артур Геворкян "юбилей-гол" остонасида! Янгиликлар

Артур Геворкян "юбилей-гол" остонасида!

Артур Геворкян Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлишга жуда яқин
Қаршининг "Насаф" клуби "снайпери" туркманистонлик Артур Геворкян ўзининг юбилей голини киритишга анча яқинлашди.

Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида жамоаларимиз сафида юзлик маррани забт этган футболчини Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинишидан хабарингиз бор. Айни пайтда "Насаф" таркибида тўп тепаётган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ўз голларини сонини 97 тага етказиб олди.
Артур Геворкян 2006-2009 йиллар мобайнида "Шўртан" сафида  Олий лига доирасида 95 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол этганди. 2010 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бир мавсумни ўтказган Артур Геворкян Олий лига учрашувларида 23 беллашувда майдонга чиқиб, 2 бор гол киритишни уддасидан чиққанди. 2011 йилдан бошлаб "аждар"га айланган Артур Геворкян "Насаф" либосида Олий лигада 101 ўйин ўтказишга улгурди ва рақиблари дарвозасини 51 маротаба ишғол этди. Артур Геворкян ҳозирча Олий лига баҳсларида 77 та тўп киритган ва футболчи "Шўртан", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари сафида Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК ўйинларида  яна 20 бор рақиблари дарвозасини "ўққа" тутган. Умумий ҳисобда Артур Геворкян жами 97 гол билан "юзлик"ка яқинлашиб қолган. Яна учта гол ва Артур Геворкян Геннадий Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланади.

Демак "Насаф" клуби Артур Геворкян учун махсус 100-рақамли либосни тайёрлайверсин. Марра яқин!

P.S. Умид қиламизки, Артур Геворкян ушбу юбилейни Дубайда "Ал Аҳли" билан ўйиндаёқ амалга оширади. Тўғри, бу қийин масала. Лекин Артур Геворкян учун тўй тўйдек бўлса, нур устига аъло нур бўларди. Юзлик маррани хет-трик билан нишонлашга нима етсин, тўғрими?
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика