UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  0 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  6 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  2 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  58 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  11 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  12

Артета “Ньюкасл” билан нурсиз дуранг ҳақида: “Арсенал” 2 та пенальти тепиши керак эди” Янгиликлар

Артета “Ньюкасл” билан нурсиз дуранг ҳақида: “Арсенал” 2 та пенальти тепиши керак эди”

Англия чемпионати 19-турида жадвали пешқадами бўлган “Арсенал” “Ньюкасл” билан нурсиз дуранг ўйнади – 0:0.

Мазкур баҳсдан кейин лондонликлар устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларимдан жуда фахрланаман. Қандай ўйнагамиз, устунлик қилганимиз, курашганимиз ва назоратни ўз қўлимизга олганимиздан. Бизга майдон охиридаги учинчи қисмда учқун керак эди. Бундай ҳолатлар етарлича бўлди. Кейин эса 2 та баҳсли (ҳисобланмаган) пенальтилар.

Иккита пенальти бор эди. Ҳаммаси оддий. Кўрганимни айтяпман. Икки баҳсли пенальти. Уддалаган ишимиздан фахрланаман.

Ўйлашимча, бу ўйинда имкониятлардан тўла фойдаланиш учун бизга қўшимча тўпга тегиниш ва ҳаракат етишмади. Агарда ғолиб бўла олмасангиз, ютқазмаслигингиз керак. Ва биз гол ўтказмаган ҳолда яхши футбол намойиш этдик.

Бу ўйинда ғалаба қилишни хоҳлагандим, аммо дуранг ўйнадик. Майдоннинг финал (рақиб томони) қисмида яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим эди. Бу баҳсда ютишимиз учун эса иккита пенальтини тепишимиз шарт эди”, дейди Артета.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика