"Арсенал"нинг косоволик мухлиси фарзандига Арсенал деб исм қўйди

Aslanov Jasurbek
30 сен 2017, 14:47
"Арсенал"нинг косоволик мухлиси ўғлига севимли клуби номини берди.

Уч йил олдин ишқибоз оиласида қиз туғилган ва унга Арсена деб исм қўйилган эди.

Оиланинг отаси инглиз клубини жуда яхши кўргани учун ўз фарзандларига "Арсенал" исмини қўйишга қарор қилган эди.

Астрит Дервишай 20 йилдан бери "Арсенал" ишқибози ва унинг хотини бундай ишларга қарши эмаслигини айтди.

Жуфтлик айни дамда учинчи фарзандни дунёга келтириш ҳақида ўйлашмаяпти, аммо бу амалга ошса, навбатдаги фарзанд ҳам "Арсенал"га боғлиқ исм олади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›