"Арсенал"ни бошқариш учун янги номзод

Alisher
30 ноя 2019, 15:26
Лондоннинг "Арсенал" клуби мураббий қидириш ҳаракатига тушган.

"Арсенал" мавсумни "Валенсия"да бошлаган Марселино Гарсия Торални жамоага олиб келмоқчи.

Таъкидлаш керакки, испаниялик мутахассис фақат ўзининг юртида ишлаган, "Арсенал" унинг учун илк хорижий клуб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Унаи Эмери Европа Лигаси доирасидаги "Айнтрахт"дан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнига вақтинчалик Фредрик Люнгберг жамоани бошқариб боради.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›