

Бу ҳақда "The Sun" хабар берди.
"Канонирлар" бош мураббийи Арсен Венгер январда таркибни кучайтирмоқчи. Хабар қилинишича, Куадрадо Томас Лемарнинг ўрнига асосий нишон бўлади.
"Арсенал" ёзги трансфер ойнасининг охирги кунида Лемар учун "Монако"га 92 миллион евро таклиф қилган эди.




