

Айтишларича, рўйхатдан ҳимоячилар Шкодран Мустафи, Сократис Папастатопулос ва Сеад Колашинац ўрин эгаллаган. Шунингдек, ҳозир ижарага бериб юборилган Генрих Мхитарян ("Рома") ва Муҳаммад Эль-Ненни ("Бешиктош") ҳам испаниялик мутахассиснинг режаларига киритилмаган. "Канонирлар" ушбу футболчиларнинг сотилиши орқали 150 миллион евро миқдоридаги маблағга эга бўлиб олмоқчи.



