

Ёш “канонирлар” жума куни “Вест Хэм”ни мағлуб этиб, мусобақада биринчи ўринни эгалладилар.
“Арсенал” U23 жамоаси 22 ўйинда 13 ғалаба ва 42 очко йиғди, тўплар нисбати — +16.
Ўтган мавсум ушбу ёш тоифасида “Эвертон” ёшлари чемпион бўлган эди.
Мусобақанинг 3 карра чемпиони МЮ эса ҳозирда 22 та ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, сўнгги ўринга жойлашган. Мавсум сўнгида МЮ мазкур чемпионат билан хайрлашади.



