«Арсенал» Смоллинг учун 12 миллион фунт таклиф қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
25 мар 2015, 07:38
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Крис Смоллинг ҳамон «Арсенал» қизиқишлари доирасида.
Лондон клуби 25 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини 12 миллион фунт эвазига сотиб олмоқчи, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

Смоллинг ва МЮ ўртасидаги шартнмоа 2016 йилда тугайди.

«Арсенал» Смоллингни ёзда клубдан кетиши мумкин бўлган Пер Мертесакернинг ўрнига олиб келмоқчи.

Крис АПЛда 18та ўйинда майдонга тушди ва 3та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›