"Арсенал" Сакадан сўрамасдан у билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
2 янв 2023, 22:45
"Арсенал" раҳбарияти футболчи Букайо Сака билан шартномани узайтирди.

Вингернинг клуб билан аввалги битими 2023 йилнинг ёзигача эди. Лондон клуби келишувда кўрсатилган шартномани бир йилга автоматик узайтириш бандидан фойдаланди.

Томонлар навбатдаги битим узайиши борасида музокаралар ўтказади. Клуб ва футболчи келажакка ижобий қарашмоқда.

Сака жорий мавсум АПЛнинг 16та ўйинида 6та гол урди ва 6та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football London